Maslahat.uz

M̲a̲s̲l̲a̲h̲a̲t̲.̲u̲z̲ ̲г̲у̲р̲у̲ҳ̲и̲н̲и̲н̲г̲ ̲а̲с̲о̲с̲и̲й̲ ̲қ̲о̲и̲д̲а̲л̲а̲р̲и̲

Maslahat.uz гуруҳининг асосий мақсади ўзбек тилида ўзаро маслаҳат, ёрдам ва тавсиялар беришдир.

У̲м̲у̲м̲и̲й̲ ̲қ̲о̲и̲д̲а̲л̲а̲р̲:̲
1.Гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси (ЎзР) қонун-қоидалари ва ушбу гуруҳнинг асосий қоидаларига (Қоидалар) риоя этиш мажбуриятини оладилар.
2.Қоидаларни билмаслик, улар билан танишиб чиқмаганлик, уларни риоя этмасликка баҳона бўлмайди.
3.Гуруҳда постлар аввалдан модерация қилинмайди. Шунинг учун, гуруҳ аъзолари ўз постларини Қоидаларга мослиги учун шахсан жавобгардирлар.
4.Гуруҳда муҳокамалар ўзаро ҳурмат доирасида бўлиши шарт.
5.Гуруҳда асосан ўзбек тилида ёзилади (кирил ва лотин графикасида). Агарда фикрни янада равон билдириш учун бошқа тил ишлатиш керак бўлса, ундан фойдаланса бўлади.
6.Медицина соҳаси бўйича берилиши мумкин бўлган тавсиялар фақат ушбу соҳада билими ва тажрибаси бор мутаҳассислар томонидан берилиши шарт. Ҳар қандай ҳолатда ҳам гуруҳда (умуман ўзи Интернетда) олинган тавсия асосида ўзбошимчалик билан ўзини ёки яқинларини даволашга ҳаракат қилиш мумкин эмас. Албатта малакали врачга учрашиб, унинг тавсияси асосидагина иш тутиш шарт.
7.Қоидаларни бузилишига қараб, гуруҳ администраторлари постни тўғрилашлари, ўчиришлари, пост эгасини гуруҳдан чиқариб юборишлари ва бутунлай гуруҳга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилишлари мумкин.
8.Ушбу Қоидаларда кўрсатилмаган ҳолатлар бўйича гуруҳ администраторлари ўзаро ички муҳокама қилган ҳолатда қарор қабул қиладилар. Уларнинг қабул қилган қарори ушбу Қоидаларни ўзгартирилишига сабаб бўлиши мумкин.

Қ̲у̲й̲и̲д̲а̲г̲и̲ ̲ҳ̲о̲л̲а̲т̲л̲а̲р̲ ̲Г̲у̲р̲у̲ҳ̲д̲а̲ ̲қ̲а̲т̲ъ̲и̲я̲н̲ ̲т̲а̲ъ̲қ̲и̲қ̲л̲а̲н̲а̲д̲и̲:̲
1.ЎзР Конституцион тизимига тажовуз қилиш ва қонун-қоидаларини бузишга чорлаш. Ўзбекистонни ва Ўзбекистон фуқароларини камситиш.
2.ЎзР ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари, анъаналари ва динларини камситиш, миллатлараро ва динлараро тортишувга чорлаш.
3.Ўзбекистон ҳудудида туғилган жойига нисбатан камситишга ва маҳаллийчиликка йўл қўйиш.
4.Ҳақоратли сўзлар ишлатиш, гуруҳ аъзоларининг шахсиятига тегиш, гуруҳ администраторлари огоҳлантиришларига эътиборсизлик қилиш.
5.Юқоридаги ҳолатларга чорлайдиган никлар ёки аватарлар ишлатиш.
6.Ҳуқуққа эга бўлмай, ўзини гуруҳ администратори ёки модератори қилиб кўрсатиш, шу жумладан бунга имо қиладиган ник ёки аватарларни ишлатиш.
7.Юқоридаги ҳолатларга олиб келувчи материалларга гуруҳда ҳаволалар бериш.
8.Очиқ реклама характеридаги постлар ёзиш ва ҳаволалар келтириш.

А̲с̲о̲с̲и̲й̲ ̲т̲а̲в̲с̲и̲я̲л̲а̲р̲:̲
1.Гуруҳда биринчи пост ёзишдан аввал, гуруҳдаги постларни қидириб кўриш, улардан қониқмаган ҳолдагина янги пост қўйиш.
2.Гуруҳ мақсадларига тўғри келмайдиган, беъмани ва енгилтак постларни қўймаслик.
3.Ёлғон ишлатмаслик.
4.Ўзбек тилини атайлаб бузиб ҳар хил қисқартмаларни ва символларни ишлатмаслик.